Ижтимоий тармоқда жойлаштирилган “UCell номард ўйинчими? UCell мижозиман. Ойлик тарифим бўйича пул туганидан кейин келаси ой учун пул ташладим. Мегабайт ҳам, вақт ҳам берди. Бундан бир кун фойдаландим. Эрталаб турсам — телефон ўчган. UCell офисига бориб мурожаат қилсам, менинг тариф режам тугатилган экан. «Ўшанга, бошқа тарифга ўтинг», дейишди. «Менинг кеча ҳисобимга ташлаган пулим нима бўлади энди?» десам, «Энди ундан кечинг», деди. Ўзингиз ва яқинларингиз ўрганиб қолган телефон рақамингизни алмаштира олмаслигингиздан фойдаланиб, улар ҳали бундан-да кўп «ўйин»лар қилишади…” мавзуидаги мурожат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаат ўрганилганда муаммо сабаби “COSCOM” МЧЖ томонидан техник хатолик юзага келганидан келиб чиққани маълум бўлди. Хусусан, истеъмолчи- абонент рақами ҳисобига 2021 йил 15 декабрь куни 2021 йил 30 ноябрь соат 13:14 дан 2021 йил 1 декабрь соат 07:46 гача бўлган муддатда фойдаланилган интернет трафик ва SMS-хабар учун 3623,76 сўм ҳамда “A’lo kayfiyat” тариф режаси бўйича 25 000 сўм ойлик абонент тўлови миқдорида пул қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Шундан сўнг компания томонидан тариф режа бўйича жами 28 623,76 сўм нотўғри ечиб олинган пул маблағи истеъмолчига қайтарилди.
697