Беларусия
Қонунчилик палатаси депутатлари “Уй-жой коммунал хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Лойиҳага кўра, кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлари ҳажми ва сифатини тасдиқлаш қўшма уй хўжалигининг умумий мулкини бошқариш усулига қараб амалга оширилишини назарда тутувчи тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳаси Минск шаҳри ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар, туман қўмиталари ва маҳаллий маъмуриятларига молиялаштириш манбаларидан қатъий назар, шартнома асосида уй-жой коммунал хизматларини кўрсатиш учун пудратчиларни тайинлаш ҳуқуқини беради:
техник хизмат кўрсатиш;
жорий (капитал) таъмирлаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари;
маиший чиқиндиларни қайта ишлаш;
умумий фойдаланиш учун ажратилган ерларда жойлашган аҳоли пунктларини ташқи ободонлаштириш.
38,394