- Шикастланмаган, авария ҳолатига учрамаган янги «Ласетти»нинг бўёқлари олти ойга етди, холос.
- Автомашинанинг 30-40 йил хизмат қилган автоуловлардан сира фарқи қолмади.
- Истеъмолчи экспертиза ўтказилишини талаб қилди, аммо…
- Автомашина алмаштирилмади, аксинча истеъмолчи айбдор қилинди.
Ҳа, ҳақиқатан ҳам истеъмолчи З.А. харид қилган машинанинг ҳар еридан лак бўёқлари кўчиб туша бошлади. Аввал том қисми, олди копоти, кейинчалик бошқа устки қисмларида ҳам шундай бўлди. Бу машина худди 30-40 йил хизмат қилгандек ҳолатга келиб қолганди.
Автосалон эса жиддий нуқсонга эга бўлган «Ласетти»ни кафолат муддатида янгисига алмаштириб бермади. Аксинча, автомашинани ювиш жараёнида бўёғига шикаст етказган, деган баҳонани кўрсатди. Аммо истеъмолчи автомашинасини эҳтиётлаб, нуқсонлар келиб чиқмаслиги учун ўз вақтида унга қараб турганди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг “Call Center” орқали қилган тушган мазкур мурожаат Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмасигайўналтирилди. Шундан сўнг “Uzauto Motors” АЖ ҳамда “Sergeli-Avtotexxizmat” МЧЖларга тегишли сўров хатлари юборилиб,уларни жалб этилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида, масала ойдинлашди ва “Sergeli-Avtotexxizmat” МЧЖ ўртасида 2019 йил 23 сентябрда тузилган шартномага асосан нуқсонли автомобиль 2020 йил 18 август куни худди шундай янги “Lasetti L-Elegant/AT Plus” автомобилга (2020 йил 19 август ҳолатига 138 126 000 сўм) алмаштирилди ҳамда қайтадан расмийлаштириб берилди.
109,994