Автомобиль сотиб олиш – ҳар бир киши учун ҳаяжонли ва масъулиятли воқеа ҳисобланади. Кўпчилик автомобилни сотиб олишнинг тез, осон ва ҳимояланган усули деган фикрда бўлиб, фақат расмий дилер ва автосалон хизматларига ишонишади.
Бироқ автомобиль салони вакиллари ёки бошқа компаниялар ҳар доим ҳам шартномага мувофиқ белгиланган мажбуриятларини ўз вақтида бажара оладими?
Ўтган йилнинг декабрь ойида Б.Т. “Cobalt” русумли янги автомашина учун етказиб бериш муддати 120 банк кунини ташкил этган ҳолда “Orient Auto” МЧЖга 55 миллион 650 минг сўм миқдоридаги пулни ўтказди.
Аммо етказиб бериш муддати тугашига қарамай “Cobalt”дан дарак бўлмади. Бу ҳолатга карантин сабаб эканлиги билдирилди.
Бундан хафсаласи пир бўлган истеъмолчи пулларини қайтариб олишга қарор қилди. Аммо “Orient Auto” МЧЖ вакиллари тўланган суммани қайтаришда 10 миллион сўмни ушлаб қолишларини айтишди. ЛЕКИН НИМА УЧУН?
Шундан сўнг Б.Т. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилди. Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси ходимлари ушбу масаланинг барча тафсилотларини ўрганиб чиқдилар ва зарур чораларни кўрдилар. Натижада муаммо ижобий ҳал этилди. Истеъмолчига МЧЖга тўланган пул тўлиқлигича қайтариб берилишига эришилди.
111,021