Бугунги кун ёшлари учун молиявий саводхонлик муҳим аҳамиятга эга ва энг зарур бўлган билимлардан бири ҳисобланади. Аслида молиявий саводхонлик – даромад ва харажатларни режалаштириш, маблағни жамғариш, қарзни ақл билан олиш, таққослаш ва таҳлил қилиш ҳамда молия оламидаги истеъмолчилар ҳуқуқларини билишдан иборатдир. Хўш, бу борада ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини қандай ошириб бориш мумкин?
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан Тошкент давлат аграр университетида талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган “Молиявий саводхонлик” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ўқув семинарда ёшларнинг молиявий секторда ҳуқуқий онгини такомиллаштириш, хусусан кейинги вақтларда оммалашиб бораётган молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчи ҳуқуқлари бузилиш ҳолатлари, турмушда шахсий молиявий масалаларни тўғри юритиш, молиявий фирибгарликдан ўзини ҳимоя қилиш бўйича зарур тушунчалар бериб ўтилди.
Тадбир мавзуга оид намойиш этилган видеоролик билан мазмунли ўтди ва асосийси йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олдилар.
8,501