МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИК
Банк картаси – маҳсулотлар ва хизматлар учун нақд пулсиз шаклда ҳақ тўлаш, пулни сақлаш ва олиб юриш, ҳамда зарур ҳолларда эса нақд пул ечиш учун замонавий қулай тўлов воситасидир. Банк картаси орқали дўконда харидлар, ҳаттоки интернетда ҳар қандай маҳсулотлар, самолёт ёки поезд чипталари учун тўловларни амалга ошириш мумкин.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси томонидан Ўзбекистон Миллий университетининг иқтисодиёт факультети 1-курс талабалари учун иштирокида “Молиявий саводхонлик” мавзусидаги ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинар давомида ҳудудий тузилма бошлиғи С.Садиков томонидан талаба ёшларга
Унда банк пластик карталарининг фойдали ва қулай хусусиятлари, тарихи, улардан интернет орқали хизматлар учун тўловлар/харидлар. фойдаланиш учун белгиланган муддатлар ва кўриладиган хавфсизлик чоралари ҳақида Агентликнинг ҳудудий тузилмаси бошлиғи С.Садиков томонидан тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди. Аммо амалдаги ҳолат қандай? Истеъмолчилар товарлар харид қилганда, хизмат ва ишларга буюртма берганда баъзида устама ҳақ талаб қилиш ҳолатлари учраб туради.Бу қанчалик тўғри?
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги”ги Қонуннинг 10-моддасида бу ҳақда аниқ кўрсатилган. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши мумкин. Сотувчининг (ижрочининг) ҳақ тўлаш шаклига қараб товарнинг айни бир маркаси (модели, артикули), шунингдек, бир хил ҳажмдаги ва сифатдаги ишлар, хизматлар учун ҳар хил нархлар (тарифлар)белгилаши, шу жумладан, уларни сунъий равишда ошириши ёки пасайтириши тақиқланади
Тадбир давомида талабалар банк пластик карталари,уларни олиш, фойдаланиш учун белгиланган муддатлари ва улар билан боғлиқ кўриладиган хавфсизлик чоралари ҳақидаги саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.
4,499