Бугунги кунда иш жойларида ходимларининг илтимоси ва розилигига кўра коммунал хизматлар учун иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўловни амалга ошириш имконияти мавжуд.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан қизиқ бир ҳолат ўрганилди. Истеъмолчи ўтган йилнинг июль ойидаёқ сув таъминоти хизмати учун ойлик маошидан тўловни ўтказган.
Орадан бир қанча вақт ўтади, аммо «Наманган сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти дастурида 400 минг сўм миқдорида тўланган ушбу тўлов негадир кўринмайди. Истеъмолчининг қайта-қайта мурожаат қилишига қарамай, муаммо ҳал этилмади. Ишхона томонидан тўловни тасдиқловчи квитанция тақдим этилади, бироқ сув таъминоти идораси истеъмолчида ҳеч қандай тўлов йўқлигини билдиради.
Бу масала билан Агентлик ходимлари шуғулланди. Барча тафсилотларни ўрганиш жараёнида муаммо бухгалтерия ходими истеъмолчининг шахсий кабинети реквизитларини нотўғри кўрсатиб, қилган эътиборсизлиги туфайли юзага келгани маълум бўлди. Агентлик ходимларининг саъй-ҳаракати билан истеъмолчи муаммоси қисқа вақт ичида ҳал этилди. 2011 йил июль ойида тўланган 400 минг сўм маблағ 2022 йилнинг январь ойидагина тўлов базасига киритилди.
5,002