АҚШ
Яқин орада АҚШдаги дўконларда чекишнинг зарари ҳақида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилади. Суднинг ушбу буйруғи билан 1999 йилда AҚШнинг тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик компанияларига қарши фуқаролик даъвоси бўйича суд жараёни тугатилади. “Адлия Вазирлиги адвокатлари тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компанияларининг
чекишнинг инсон саломатлигига зарар етказиши ҳақидаги истеъмолчилардан беркитган 20 йиллик ёлғонларига чек қўймоқда”, деди Бош прокурор ёрдамчиси Ванита Гупта. “Бугунги қарор истеъмолчиларни тамаки маҳсулотларининг чинакам зарари ҳақида хабардор қилиш бўйича ушбу даъвонинг сўнгги қонуний ҳимоя чорасини амалга оширади”.
Aдлия вазирлиги маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда сигареталар сотиладиган 300 мингга яқин савдо нуқталари мавжуд бўлиб, 200 мингга яқин чакана савдо сотувчилари йирик тамаки компаниялари (PM USA, RJRT ва ITG) билан шартномаларга эга. Декабрь ойида суд томонидан қабул қилинган буйруқ ушбу тамаки компаниялардан чакана савдо дўконларида огоҳлантириш хабарларини жойлаштиришни талаб қилиш бўйича сотувчилар билан ўз шартномаларига ўзгартиришлар киритишини талаб қилади.
37,027