САВОЛ: Баъзи савдо дўконлари ва дорихоналарда “сотилган маҳсулот алмаштирилмайди” ёки “сотилган маҳсулот қайтариб олинмайди” каби ёзувларни учратишимиз мумкин. Бу эса истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунларга қай даражада мос келади?
ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг чакана савдо қоидалари тўғрисидаги қарори билан зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлари рўйхати тасдиқланган, улар қуйидагилар:
– Шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткалари, тароқлар, ва бошқа шу каби товарлар.) ва маиший кимё товарлари;
– дори воситалари ва тиббиёт буюмлари;
– Атторлик-пардоз товарлари;
– Тўқимачилик товарлари
– кабель маҳсулотлари;
– қурилиш ва пардозлаш материаллари ҳамда метрлаб сотиладиган бошқа товарлар;
– Тикувчилик ва трикотаж буюмлари;
– Полимер материаллардан тайёрланган, озиқ-овқат материаллари билан боғлиқ бўлган, шу жумладан бир марта фойдаланиладиган буюм ва материаллар
– Мебель;
– Қимматбаҳо тошлардан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлардан тайёрланган, ярим қимматбаҳо ва синтетик тошлардан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар, силлиқланган қимматбаҳо тошлар;
– маиший электр ускуналари;
– Автомобиллар ва мотовелотоварлар, уларга тиркамалар ва номерли агрегатлар;
– Ҳайвонлар ва ўсимликлар.
Аксарият истеъмолчилар ушбу товарлар рўйхати мавжудлигидан хабардор эмас ва кўп ҳолларда арзонроқ маҳсулот топган ҳолларда ёки сотиб олиш фикридан қайтса, тадбиркорлардан қайтариб олишни ёки алмаштиришни талаб қилиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Таъкидлаш керакки, агар истеъмолчида маҳсулот сифатига эътироз бўлмаса, бундай ҳолатларда тадбиркорлар ҳам товарни қайтариш ёки алмаштириб беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
117,432