15 март – “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг мутахассислари ва Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси ҳодимлари томонидан Боёвут туманидаги 7-сонли ҳамда Гулистон туманининг 3-сонли, Гулистон шаҳрининг 6, 16-мактабларининг 8-11-синф ўқувчилари билан “Молиявий саводхонлик” мавзусидаги ўқув-семинари ўтказилди.
Мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад ёш авлоднинг молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчилик саводхонлигини оширишдан иборат. Хусусан, мазкур ўқув семинари давомида ёшлар молия соҳада биринчи ва энг муҳим бўлган қоидалар ҳақида, харажатлар ва даромадлар, муддатли ва жамғарма омонатлар, банк ва унда кўрсатиладиган хизматлар ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар ҳамда семинар учун тайёрланган викторинада кўплаб саволларга жавоблар беришди.
13,282