Кўпинча истеъмолчи ҳуқуқи бузилганда бу ҳақда хизмат кўрсатувчига дарҳол мурожаат қилади, лекин унинг талаби ўша жойнинг ўзидаёқ қондирилмайди. Сирдарё вилояти Боёвут туманида истиқомат қилувчи Ф.Бердиев ҳам ана шундай ҳолатга тушиб қолди. Истеъмолчи 3 миллион 207 минг сўмга “S7” авиакомпаниясининг чиптасини харид қилган эди. Аммо мамлакатда карантин эълон қилингани сабабли бу рейснинг учиши қолдирилган. Шу сабабли авиачипта авиакассага қайтариб берилган, лекинистеъмолчига чиптанингтўлиқ пули қайтарилмаган. Халқаро парвозлар тўхтатилган бир даврда 200000(икки юз минг) сўм маблағ кам берилгани бўйича Ф.Бердиевнинг авиакасса ходимларига билдирган эътирози эътиборсиз қолди. Шундан сўнг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишга мажбур бўлади.
Мазкур мурожаат юзасидан Агентликнинг ҳудудий тузилмаси томонидан “AtlasAviatour” МЧЖгасўров хатлари юборилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа бир қатор меъёрий ҳужжатлар талаблари тушунтириб ўтилди. Истеъмолчи ҳуқуқлари тикланганидан мамнун бўлди ва бошқарма ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
111,065