Янги харид қилинган кир ювиш машинаси тезда нуқсонларини кўрсата бошлади.Ўзидан шовқин чиқариши етмаганидек, кирларни ҳам тоза ювмади.Бу бўйича сервис ходимлари томонидан нуқсонларни бартараф этилишига қарамай, яна қайта шовқин чиқарди. Наилож қолган истеъмолчи кир ювиш машинасини сифатлисига алмаштириб беришларини сўраб, Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи дўконга бир неча баробар мурожаат қилди. Сотувчи эса турли баҳоналар билан истеъмолчини овора қилишдан нарига ўтмади.
Мазкур вазиятни Истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси атрофлича ўрганиб чиқди. Сервис хизматининг хулосасига асосан нуқсонли товар айнан худди шундай маркали, моделли кир ювиш машинасига алмаштириб берилди.
Ҳурмат истеъмолчилар, Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда нуқсонли товар сотиб олинганда истеъмолчининг 5 та талаб қилиш ҳуқуқи бор:товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш; товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш белгиланганлиги тўғрисида ва мурожаат келтирилган важларни қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этиш.
13,110