Ижтимоий тармоқда, хусусан /t.me/Kompromatuzb телеграмда жорий йилнинг 12 декабрь куни “Биз инсонларнинг ўлимига сабаб бўлаётган 1XBET”га қаршимиз, лекин уни кимлардир реклама қиляпти” сарлавҳаси остида пост жойлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мазкур постда келтирилган ҳолат бўйича тезкор ўрганиш ўтказди ва қуйидагиларни маълум қилади:
Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳар ва Тошлоқ туманида мониторинг кузатуви йўли билан бундан бир неча ой илгари мазкур постдаги берилган ҳолат яъни 1XBET ташқи рекламаси аниқланган ва улар батараф этилган.
Шу билан бирга реклама берувчилар ташқи рекламанинг “1XBET” мобил реклама конструкцияси ечиб олиш ва ўрнатишга қулай бўлганлигидан фойдаланиб, қонун ҳужжатлари билан тақиқланган фаолият рекламаларини тарқатишда давом этмоқда. Шунга қарамай, Агентлик ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан жойларда доимий ва тизимли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.Шу билан бир қаторда Агентлик ўз веб-сайти, телеграм каналлари орқали аҳолини, хусусан ёшларни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар билан шуғулланмаслик ҳақида огоҳлантириб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 191-моддасига ва Жиноят Кодексининг 278-моддаларига мувофиқ букмекерлик ва тотализатор каби фаолият тури ҳали ҳам қонуний эмас. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш тақиқланади.
Шу ўринда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланган букмекерлик ва тотализаторлар хизматларига доир ҳар қандай кўринишдаги (шаклдаги, воситалардаги) рекламани кенг оммага, хусусан ёшлар ўртасида тарғиб қилинишини олдини олиш мақсадида, жойларда туман (шаҳар) ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликда назорат ва профилактика тадбирларини ўтказишни режалаштирган
Мазкур назорат тадбирларида фаол фуқаролик позициянгизни намоён қилиш орқали қулай бўлган ҳудуддан назорат тадбирларида фаол иштирок этишингиз мумкинлигини билдирамиз.
8,779