Ижтимоий тармоқда, хусусан https://t.me/muxbir1/15828 телеграмда жорий йилнинг 14 апрель куни “Қимор ўйнаманглар. Қимор ўйнашга чақирманглар ҳам. Бу яхши ишлар эмас. Андижон шаҳри.” мавзусидаги пост жойлаштирилган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Андижон вилоят ҳудудий тузилмаси мазкур постда келтирилган ҳолат бўйича жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказди ва қуйидагиларни маълум қилади:
Андижон тумани Куйганёр марказида жойлашган Paynet хизматларини кўрсатадиган дўконларнинг фасад қисмида қонун ҳужжатлари билан тақиқланган букмекерлик ва тотализаторлар хизматлари рекламаси жойлаштирилганлиги аниқланган ва тезкорлик билан батараф этилган. Шу билан бирга реклама берувчи, яъни Paynet хизматларини кўрсатадиган дўкконинг эгасига кўрсатма (огоҳлантириш) хати берилди.
Таъкидлаш жоизки, Агентлик ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан жойларда доимий ва тизимли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.Шу билан бир қаторда Агентлик ўз веб-сайти, телеграм каналлари орқали аҳолини, хусусан ёшларни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар билан шуғулланмаслик ҳақида огоҳлантириб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 191-моддасига ва Жиноят Кодексининг 278-моддаларига мувофиқ букмекерлик ва тотализатор каби фаолият тури ҳали ҳам қонуний эмас. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш тақиқланади.
Шу ўринда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланган букмекерлик ва тотализаторлар хизматларига доир ҳар қандай кўринишдаги (шаклдаги, воситалардаги) рекламани кенг оммага, хусусан ёшлар ўртасида тарғиб қилинишини олдини олиш мақсадида, жойларда туман (шаҳар) ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликда назорат ва профилактика тадбирларини ўтказишни режалаштирган
Мазкур назорат тадбирларида фаол фуқаролик позициянгизни намоён қилиш орқали қулай бўлган ҳудуддан назорат тадбирларида фаол иштирок этишингиз мумкинлигини билдирамиз.
7,717