Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишга қаратилган тарғибот ишлари ҳам яхши самаралар бермоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан “Коронавирус пандемияси даврида маҳсулотлар қандай танланади?” мавзуида видеороликлар тайёрланди. Аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган мазкур видеорлик республикамиздаги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб борилмоқда.
Хусусан, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий тузилмаси ҳам мазкур ижтимоий роликни Қорақалпоғистон телерадиоканаллари, Амударё, Тўрткўл, Элликқалъа телеканаллари ва “KAR 24.uz” ва “Kruz. uz” информацион сайтлари, “Қарақалпақ 24”, “Qrmonopoliya” ва MDO телеграм каналларида ёритилишини ташкил этди. Унда истеъмолчилар харидларни амалга оширишда санитария-гигиена талабларига риоя қилиш муҳимлиги ва маҳсулотлар сотиб олиш тартиби бўйича тегишли тавсияларга эга бўлмоқдалар.
74,397