Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳолига, хусусан тадбиркорларга етказиш, қонун ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
“Реклама тўғрисида”ги Қонун тарғиботи: муҳокама, таклиф, моҳият” мавзуида Агентликнинг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ташкил этилган семинарда ҳам айнан янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда имкониятлар ҳақида тушунчалар берилди. Мазкур семинарда Сирдарё вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари тил бўйича маслаҳатчилари, маънавиятчилари, вилоят АОКА, Маънавият, Адлия, турли ташкилот ва корхоналарининг матбуот котиблари, блогерлар ҳамда реклама тарқатувчилар ва тайёрловчилар, ОАВ ходимлари қатнашди.
Семинарда 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳудудий тузилмага 122 та мурожатлар келиб тушгани, шундан 3 таси ижобий ҳал этилгани (2616,0 минг сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди), 2 таси бошқа ташкилотга йўналтирилгани ва 22 та мурожаатга хулоса, 95 тасига эса қонунчилик доирасида тушунтиришлар берилгани ҳақида маълумотлар берилди.
Йиғилиш савол-жавоб ва мулоҳазаларга бой бўлди. Шундан сўнг ишчи гуруҳ тузилиб, қонун тарғиботини туман ва шаҳарларда реклама соҳасига доир тегишли ташкилот ва тадбиркорларни жалб этган ҳолда семинар ўтказилиши бўйича келишиб олинди. Дарҳақиқат, қонун устуворлиги истеъмолчи манфаатига хизмат қилади.
10,519