ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ:
Мен кўп маротаба корхона ва ташкилотларнинг қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб узоқ вақт кутиб қоламан ва ушбу дақиқалар учун менинг телефон ҳисобимдан пул маблағлари ечиб олинмоқда. Қисқа рақамларга қўнғироқ килиш пулликми?
МУТАХАССИС ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 15 мартда 1323-сон билан рўйхатга олинган “Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари” талабларига биноан қуйидаги шошилинч тезкор хизматларни чақириш бепул бўлиб, унга:
– Ёнғин ҳавфсизлиги хизмати “1001”;
– Ички ишлар органлари “1002”;
– Тиббий тез ёрдам “1003”;
– Газ тармоғи авария хизмати “1004”;
– Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати “1050” рақамлари киради.
Бундан ташқари, қўшимча бепул телефон хизматларига:
– Телефон тармоғини таъмирлаш хизмати бюроси “1086”;
– чақирилаётган мамлакат ва чақирилаётган аҳоли пунктининг халқаро коди тўғрисида маълумотнома “1064”;
– маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматлари учун тарифлар тўғрисида маълумотнома;
– автоматик телефон алоқадан фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумотнома;
– шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишни буюртма қилиш учун буюртма бериш хизматларини чақириш индекслари тўғрисида маълумотнома олиш қисқа рақамлари киритилган.
Ўзбекистон Республикаси бўйлаб бошқа қисқа рақамлар хизматларидан фойдаланиш, алоқа ташкилотлари томонидан белгиланган телефон алоқаси тарифларига асосан амалга оширилади.
127,358