Ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати мобайнида товар (хизмат)нинг, шу жумладан, бутловчи буюмларнинг нормал ишлашини (қўлланилишини, улардан фойдаланилишини) таъминлаши шарт.Бу “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талабларидан бири. Аммо Сирдарё вилоятида яшовчи истеъмолчи билан бўлган воқеада эса ҳаммаси аксинча бўлган. Аниқроғи, сотиб олинган янги пайвандлаш аппаратидан фойдаланилган учинчи куннинг ўзидаёқ нуқсонлар аниқлангани истеъмолчини ғазаблантирди.Сотувчи томонидан харид жараёнида 6 ойлик кафолат муддати белгиланганига қарамай, носоз товар таъмирлаб берилмаган ёки сифатлисига алмаштирилмаган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан мазкур масала юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Сотувчи билан тушунтириш ишлари олиб борилди, шунданг сўнг қисқа фурсатда истеъмолчининг нуқсонли ускунаси ўрнига янги пайвандлаш аппарати алмаштириб берилди.
7,128