Чекиш соғлик учун зарар!
Ҳақиқатан ҳам тамаки чекиш чекувчи учун ҳам атрофдагилар учун ҳам катта зарар келтиради. Чекиш кўпгина касалликларни келтириб чиқаради, инсон умрини қисқартиради. Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлатимиз томонидан аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилмоқда.
“Ўзбекистонда тамаки истеъмолини тўхтатиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг инвестиция тадқиқоти” мавзуида ўтказилган давра суҳбати айнан шу мавзуга бағишланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этган мазкур давра суҳбатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Штаб-квартираси, Миллий ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан бир қаторда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳам иштирок этди.
Тадбирда “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча бериб ўтилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўтказиладиган тадқиқотнинг мақсади, кутилаётган натижалар, ўзаро ва халқаро ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот олдилар.
Муҳокама якунига кўра тадқиқот ўтказишни ташкил этиш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди.
6,189