Самарқанд вилояти
Ўзбекистон ва Германия: молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
Ўзбекистонда банклар хизматига талаб катта. Ҳар бир мижоз ўзига кўрсатилаётган хизматларнинг ўз вақтида, тўла ҳажмда ва сифатли амалга оширилишини истайди. Аммо баъзида мижоз билан тузилган шартнома шартларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар учраб туради. Бундай ҳолатда молия секторини тартибга солувчи хизмат мавжуд. Бу банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати. Ҳар бир мижоз истеъмолчи сифатида банк муассасасидаги мазкур хизматга мурожаат қилади ва муаммо жойида бартараф этилади.
Хусусан, Германияда ҳам банкларнинг ўзида истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади.Бу ҳақда “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти вакили Никол Леончик томонидан Агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий тузилмаси ходимларига маълумот бериб ўтилди. Унга кўра, Федерал молиявий идораси назоратчи сифатида мурожаатларни ўрганади. Молиявий муаммолар нималардан иборат? Яъни омонатлар, ҳисоб рақамларни алмаштириш, маош ҳисоб рақамлари ва бошқалар… Буларнинг барчаси жойида тезда бартараф этилади.
Албатта, ҳар бир мамлакатда банк томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, янги лойиҳалар, қулай шарт-шароитлар фақат банк мижозлари – истеъмолчилар учун, уларнинг фаровон ҳаётини таъминлашга қаратилган.Шундай экан, банклар ўз мижозлари ишончини қозонишга ҳаракат қилишлари бежиз эмас.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг германиялик ҳамкори томонидан “Европа Иттифоқи ва Германияда истеъмолчиларни ҳуқуқини ҳимоя қилиш” мавзуида ўтказилган тақдимотда банклар тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
4,770