15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутахассислари томонидан таълим муассасаларида “Молиявий саводхонлик” мавзусидаги ўқув-семинарларини ташкил қилиш давом этмоқда.
2022 йил 2 март куни бундай тадбирлар Фарғона шаҳридаги 6 ва 25-сонли умумтаълим мактабларининг 9-10-синфлари жами 195 нафар ўқувчилари учун ўтказилди.
📍15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилаётган мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад ёш авлоднинг молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчилик саводхонлигини оширишдан иборат.
Хусусан, мазкур ўқув семинари давомида ёшлар молия соҳада биринчи ва энг муҳим бўлган қоидалар ҳақида, харажатлар ва даромадлар, муддатли ва жамғарма омонатлар, банк ва унда кўрсатиладиган хизматлар ҳақида қизиқарли маълумотларгша эга бўлдилар.
Шунингдек, тадбирларда ўқувчиларга Агентлик томонидан биринчи марта ташкил қилинаётган “Молиявий саводхон ёш истеъмолчи” билимлар танлови тўғрисида ҳам атрофлича тушунтириш берилди. ( https://consumer.gov.uz/tanlov-nizomi/ )
11,487