Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигининг Андижон вилояти томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.Унда ҳудудий тузилма томонидан 2022 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ҳақида, истеъмолчилардан тушган аризалар ва уларнинг натижалари, олиб борилган ўрганишлар ва уларнинг таҳлиллари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Матбуот анжуманида асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган янги қўшимча ва ўзгартиришларнинг мазмун-моҳиятиша қаратилди. Товар (иш,хизмат)лар, уларни харид қилиш масалаларидаги янгиликлар бўйича тадбирга йиғилган Андижон телерадиокомпанияси ходимлари, журналист, блогер ва веб-сайт админлари ўзларини ҳамда истеъмолчиларни қизиқтирган саволларини мутахассисларга бердилар. Коммунал ташкилотлардан иштирок этаётган масъул ходимлар ҳам тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
4,538