“Молиявий саводхонлик” мавзусида республика бўйича ўтказилаёган тадбирлардан бири Тошкент шаҳрининг 118,153,169, 173, 193 ва 313-умумтаълим мактабларида ташкил этилди.Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси томонидан мазкур мавзуга бағишланган ўқув семинарлари давомида ўқувчиларга молиявий хизматлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Тадбирлар давомида Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси ходими ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг бир қатор моддалардан бохабар қилди. Асосийси, банк фаолиятидан самарали фойдаланиш, шартномалар тузиш ва уларнинг матни, банк кредитлари, банк карталарининг афзалликлари, молиявий таклифларни таҳлил қилиш каби билим ва кўникмалар ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
117