Қорақалпоғистонда ўтказилган “Молиявий саводхонлик” тадбирлари 4,17, 23 ва 32-мактаблар, шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали, Қорақалпоқ давлат университетити ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти ўқув-талабаларини қамраб олди. Ёшлар учун ташкил этилган мазкур ўқув семинарлари давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи Одилжон Мирзаахмедов томонидан молиявий хизматлар, суғурта, банк кредитлари, банкка қўйиладиган омонатлар, банк пластик карталари ва улардан фойдаланиш тартиблари ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Ўқув семинарлари қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди. Кўпчиликни қизиқтирган саволлардан бири таълим кредитлари ва улардан фойдаланиш бўлди. Бундан ташқари, банклар фаолияти, банк карталари, йўқолган тақдирда қандай йўл тутиш зарурлиги ҳақида тегишли маълумотлар ҳам берилди.
219