ХАБАРИНГИЗ БОР, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан 15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан умумтаълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари учун “МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” билимлар танлови ўтказилди. Икки босқичдан иборат бўлган мазкур танловда республика умумтаълим мактабларидан 770 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Биринчи босқичда берилган 30 та тест саволларга онлайн тарзда жавоб тўғри жавоб берган иштирокчилардан 35 нафарига иккинчи босқичга йўлланма берилди. Иккинчи босқичда 4 нафар ўқувчи ғолибликни қўлга киритлди.
“МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” билимлар танлови ҒОЛИБЛАРИга қуйидаги ўринлар берилди:
1-ЎРИН:
Мирзатиллаева Зилола Зукуржонқизи. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани. 22-сонли мактаб. 9-синф. (107 балл);
2-ЎРИН
Исмоилов Хондамир Алишер ўғли. Фарғона шаҳар. 6-сонли мактаб. 10-синф. (105 балл);
3-ЎРИН
3.Жумабаева Азиза Пуқарбай қизи. Қорақалпоғистон Республикаси. Бзатов тумани. 13-сони мактаб. 11-синф. (102 балл);
4-ЎРИН
4.Миржонова Баҳора. Навоий шаҳар. 16-сонли мактаб. 9-синф. (100 балл).
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги кўрик танловининг ғолибларини муборакбод этади ва танловда фаол қатнашган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради.
3,044