Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан “Молиявий саводхонлик” мавзуси доирасида Сурхондарё вилоятида ўқув семинарлари ташкил этилди. Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти, Термиз давлат университети ва Термиз мухандислик техника институтларида бўлиб ўтган тадбирларда банк молия хизматлари ва унинг тартиб-қоидалари ҳақида тушунча бериб ўтилди. Хусусан, банк кредити, омонат қўйиш, банк пластик карталари ҳамда улардан фойдаланиш, шартномалар билан ишлашда молиявий соҳадаги билимларга таянилади. Бу билимлар эса ёшликдан олинган билим ва кўникмалар ҳисобланади. Бундай билимга эга бўлган ёшлар ўз ҳуқуқларини бузилишига асло йўл қўймайди.
Тадбир давомида Агентлик бошқарма бошлиғи Ш.Махамадалиев ва Агентликнинг Сурхондарё ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан талабаларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб берилди.
3,112