Товар ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳар бир истеъмолчининг асосий ҳуқуқларидан биридир.
Аммо тан олиш керакки, кўп ҳолларда сотувчига ишониб, биз нотўғри танловни амалга оширамиз.
Айниқса, маиший техника танлашда. Баъзи ҳолларда сотувчилар шунчаки мухим бўлган маълумотларни харидорлардан яширишади ёки аксинча товар хусусиятлари ҳақида ёлғон маълумот беради.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига маиший техника муаммоси юзасидан 2200дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.
Айниқса Янги йил байрами арафасида бу каби мурожаатлар кўпаймоқда.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги эслатади: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 148-сонли қарорига мувофиқ, “Маиший техника” маҳсулот гуруҳининг рақамли маркировкаланиши жорий этилган. Энди Ўзбекистон истеъмолчилари «Asl belgisi» мобил иловадан фойдаланган ҳолда маиший техниканинг асллигини текшириш ва товар ҳақида тўлиқ маълумот олиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, ушбу дастур ёрдамида ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни олиш ҳамда қоидабузарлик ҳақида хабар берилиши мумкин.
Чангютгичлар, кир ювиш машиналари, совутгичлар ва музлатгичлар, телевизорлар ва мониторларни – 2022 йил 15 апрелдан бошлаб мажбурий маркировкалаш бошланди, маиший газ плиталари, ошхона дудбўронлари, духовка ва печкалар, микротўлқинли печлар, дазмоллар, сув иситгичларини – 2022 йил 1 августдан маркировкалаш бошлнган, ва сув иситгичлари, кондиционерлар, ўрнатилган электр моторли маиший техника (шарбат чиқазгичлар, блендерлар, миксерлар, кофе майдалагичлар, гўшт майдалагичлар, барча турдаги лампалар) – жорий йил 1 ноябрдан бошлаб маркировкалаш бошланди.
Бугунги кунга қадар “Asl belgisi” тизимида 250 дан ортиқ иштирокчилар рўйхатдан ўтган. Улар йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар, улгуржи савдо ташкилотлари ва чакана савдо нуқталари, жумладан, маиший техника билан бевосита ишлайдиган йирик тармоқ дўконларидир.
Ҳурматли истеъмолчилар! Маиший техника харид қилиш жараёнида алданб қолмаслик учун, нафақат сотувчининг маслаҳатига ишониш, балки товар ҳақидаги барча маълумотларни сўраб олиш ва текширишни унутманг.
13,820