O‘z DSt (ГОСТ) – Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти сўзларининг бош ҳарфларидан олинган қисқартма ҳисобланади. Тегишли “DSt”лар айрим соҳаларда фаолиятнинг муайян соҳаларига ихтисослашган турли ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган давлат стандартлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан рўйхатга олинади.
O‘z DSt мувофиқлик сертификати Ўзбекистон Республикасида маҳсулот сифатини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Сертификат мамлакат ҳудудида амал қилади ва истеъмолчиларнинг сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш кафолати ҳисобланади. Мазкур ҳужжат, шунингдек республикага олиб кирилаётган маҳсулотлардан ҳам талаб қилинади.
Давлат стандатлари фан, техника ва амалий тажрибанинг замонавий ютуқларини қўллаш асосида, халқаро стандартлар ёки уларнинг лойиҳаларини янгиланиб боришини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади ва қайта кўриб чиқилади. Давлат стандартлари билан бир қаторда стандартлаштириш бўйича бошқа норматив ҳужжатлар ҳам мавжуд.
Ўзбекистон Республикасида стандартлаш бўйича норматив ҳужжатларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
- халқаро стандатлар (ISO, IEC ва бошқалар);
- Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари;
- ташкилотлар стандартлари;
- хорижий давлатлар миллий стандатлари.
Нилюфар Бабажанова, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бош мутахассиси
96,548