ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ
Ломбардга гаров сифатида тилла занжиримни бергандим.
Ломбард сақловга қўйилган тилла занжиримдан фойдаланишга ҳақи борми?
🔎 МУТАХАССИС ЖАВОБИ:
➡️Ломбардлар шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни заклад шаклида гаровга қабул қилиб, фуқароларга қисқа муддатли (уч ойдан ошмаган муддатга) кредитлар беради.
➡️ Ломбард қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси асосида амалга оширишга ҳақли.
➡️ Ломбард, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этилганда, фуқаролар билан шартномалар тузади.
➡️ Ломбард, зарур бўлган ҳолларда, гаровга ёки сақлашга топширилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни ёки бошқа далилларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
➡️ Ломбард томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тариф ва нархлар фақат миллий валютада белгиланади.
➡️Ломбард томонидан қабул қилинган мол-мулк, ломбардга тегишли бўлган барча тўловлар қопланганидан сўнг эгасига қайтарилиши мумкин.
🛑 Ломбард ҳақли эмас
❌Ломбард гаровга ёки сақловга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга ҳақли эмас.
126,994