Навоий вилояти
“LASETTI” СИФАТЛИСИГА АЛМАШТИРИЛДИ
Одатда автосалонга келтирилган ҳар бир автомобиль савдо олди техник кўригидан ўтказилади. Чунки, баъзида етказиб бериш жараёнида турли ташқи омиллар автомобилларга шикаст етадиган ва бошқа ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин.
Навоий шаҳридаги “Биллур авто савдо Навоий” МЧЖ ҳам 2022 йил 10 май куни етказилган “Lasetti L-Elegant/AT Plus” автомашина бўйича техник кўрик ўтказган ва автомобилнинг созлиги ҳақида хулоса берган. Ўз ўрнида истеъмолчи О.М. ҳам салонда автомобилини ҳайдаб кўради, яна бир карра кўздан кечирганида кузовида нуқсони борлигини пайқаб қолади.
Шундан сўнг автосалон масъул ходимига нуқсонли автомобилини алмаштириб беришларини сўрайди. Аммо қонун бўйича алмаштириб бериш муддатида бажарилмайди. Шундан сўнг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 ишонч телефони орқали мурожаатини қолдиришга мажбур бўлади.
Агентликнинг Навоий вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ўтказилган ўрганишларда ҳақиқатан ҳам автомашинанинг ташқи кўриниши стандарт талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди. Хизмат кўрсатувчи мазкур МЧЖга сўров хати юборилиб, шикоятда келтирилган муаммо билдирилди. Натижада мурожаат ижобий ҳал этилди. Жорий йилнинг 8 июнь куни салонга янги, сифатли автомашина етказиб берилди ва истеъмолчига топширилди. Бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари қайта тикланган истеъмолчи О.М. Агентликка ўз миннатдорчилигини билдирди.
Маълумот ўрнида. Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасида 7 кун ичида алмаштириб бериш шартлиги белгиланган.
23,000