Жиззах
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий тузилмасига Зомин туманида яшовчи фуқаро кредит ажратилиши муаммоси бўйича мурожаат қилди. Мурожаатда истеъмолчи “Халқ банк” AТ вилоят филиали билан тузилган шартнома асосида уч ғилдиракли мотоцикл сотиб олиш учун пул маблағларини кечикишидан шикоят қилган.
Aгентлик ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлардан сўнг, истеъмолчи ва банк томонидан уч ғилдиракли мотоцикл сотиб олиш бўйича тузилган шартномага кўра, банк 30 миллион сўм миқдорида маблағ ажратиш мажбуриятини олганлиги маълум бўлди. Бунда, банк ходимлари томонидан кредит бериш муддатлари кечиктирилаётганлиги ҳақида мижозга маълумот тақдим этмаганликлари истеъмолчини Жиззах вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилишга сабаб бўлди. Aгентликнинг ёрдами билан тез орада масала ҳал қилинди. Банкдан уч ғилдиракли мотоцикл сотиб олишга кредит ажратилди ва ишлаб чиқарувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунда ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари кўрсатилган. Шундай қилиб, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.
7,067