Коммунал соҳалар: газ, электр энергияси, ичимлик суви, иссиқлик манбаи таъминоти ва маиший чиқиндиларни ташиш хизматарини ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.
Айтайлик, кўрсатилмаган хизматлар қай тартибда юзага келиб чиқади? Буни иссиқлик таъминоти мисолида келтирилса, марказлаштирилган тартибда иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан кўп қаватли уй билан таъминот ташкилотнинг масъулият чегараси белгиланган. Шу жойгача иссиқлик таъминоти етказиб берилади. Кўп қаватли уйнинг ички инженерлик қурилмалари носоз бўлганлиги сабабли ҳар бир хонадонга белгиланган меъёрдаги иссиқлик қуввати етказиб келиниши таъминланмайди. Албатта, бу биринчидан, кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи компанияннинг айби – ички инженерлик қурилмаларининг соз ҳолатда эмаслиги бўлса, иккинчи ҳолатда иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан белгиланган меъёрлардаги иссиқлик энергияси ёки иссиқ сув таъминлаб берилмаслигидир. Лекин шунга қарамай иссиқ сув ўтган ҳисоблагичлардан ҳақиқатда ўтган сувга амалга ошириладиган бўлса, иссиқлик таъминоти бўйича шу хонадоннинг квадрат метри, ҳажмидан келиб чиқиб иссиқлик ҳисобланади.Иссиқлик амалда меъёр бўйича кўрсатилмаган ёки умуман етказиб берилмайди, лекин унга нисбатан ҳисоб-китоб кетади. Бунинг оқибатида кўрсатилмаган хизматлар учун асоссиз қарздорлик келиб чиқади.Бу ҳолатда истеъмолчи Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилган тақдирда бу ҳақда иссиқлик таъминоти корхонасига муаммо олиб чиқилади. Мазкур хонадонга етказиб берилган иссиқлик таъминотининг сифатини асословчи ҳужжатлари талаб қилинади.
Кўрсатилмаган коммунал хизматларига яна бир мисол график асосида маиший чиқиндиларни олиб кетилмаслигини келтириш мумкин. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротабани ташкил қилади. Шунга қараб улар киши бошига белгиланган тарифлар бўйича ойлик ҳисобланади.
Истеъмолчи маиший чиқинди ташиш хизматларига тўлиқ тўловни амалга оширади.Амалда эса 20 кун, ҳатто икки ойда бир ташиб кетилиш ҳолатлари кузатилади. Аслида бу аҳолига кўрсатилмаган хизмат ҳисобланиб, қайта ҳисоб-китоб қилиниши зарур ҳолатдир.
Қонунга асосан: Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига асосан, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.
Агентликка коммунал соҳада истеъмолчилардан тушаётган мурожаатлар қандай ечим топаяпти?
Маълумот ўрнида: Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, агентликнинг ишонч телефони, электрон почта ҳамда веб-сайт орқали жорий йилнинг ўтган даврида жами бўлиб 647 та мурожаатлар келиб тушган.Жумладан: келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда аҳолига суюлтирилган углеводород газини етказиб берилмаётганлиги бўйича 50 та, газ таъминоти ташкилоти томонидан битта истеъмолчига бир дона газ баллони етказиб берилмаётганлиги бўйича 10 та, истеъмолчига етказиб берилган газбалон техник носозлиги бўйича 8 та, истеъмолчиларга шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши бўйича табиий газ етказиб берилмаётганлиги бўйича 160 та, табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, пломбалаш, хотира блокидан чиқариш бўйича 172 та, асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги бўйича 247 тани ташкил қилади. Бу соҳада, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасида 647 таси қаноатлантирилиши оқибатида 201 709,0 минг сўм истеъмолчи фойдасига ҳал қилинган.
25,180