Бугунги кунда кондиционерлар нафақат хоналарни совутиш, балки иситиш мақсадида ҳам қўлланилади. Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи фуқаро 6 млн 100 минг сўмга “Haier” русумли кондиционер харид қилди. Аммо кондиционер харидорга мақталганидек чиқмади, қиш кунлари хонани умуман иситмади. Пулни қайтариш ёки маҳсулотни алмаштириш бўйича ҳар бир сўровга жавобан истеъмолчи фақат “алмаштирилади”, “янгиси берилади” ва бошқа шу каби ваъдаларни эшитиш билан кифояланган, холос. Оғзаки ваъдалар ҳеч қачон бажарилмаслигини англаб етган истеъмолчи Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилади.
Ўрганишлар натижасида кондиционер ишлаб чиқаришдаги носозлиги туфайли етарли даражада иссиқликни бермаганлиги маълум бўлди. Тез орада истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланиб, унга 6 млн 100 минг сўм пул қайтарилишига эришилди.
11,514