Навоий вилояти, Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро И. Д. жорий йил 8 сентябрь куни «Умид» ўйингоҳида бўлиб ўтадиган Достон Эргашевнинг «Кўзмунчоғим» номли концерт дастурига чипта сотиб олади. Аммо концерт маълум сабабларга кўра қолдирилади. Сотилган чипта пуллари ташкилотчилар томонидан кайтарилмагандан сўнг, фуқаро Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишонч телефонига мурожаатини қолдиради. Мурожаат Агентликнинг Навоий шаҳар ҳудудий тузилмаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва чипта учун тўланган пул маблағлари “Zo`r navo” МЧЖ томонидан истеъмолчининг пластик карточкасига тўлиқ ўтказиб берилишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига асосан, товарни қайтариб олиш, ишни бажаришни ва хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйиш муносабати билан истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
16,759