ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ: Коммунал хизматларни ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш учун мурожаат қилдингиз ва уни қиёсловдан ўтказиш учун ечиб олишди, аммо орадан кўп вақт ўтган бўлса-да, қайтариб жойига қўйишмадими?
МУТАХАССИС ЖАВОБИ: “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонунга асосан ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.
(Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан)
“Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” маъмурий регламентига асосан истеъмолчи томонидан ҳисоблагични қиёсловдан ўтказиш учун ариза берилгандан сўнг таъминотчи корхона ва Бюро ходимлари сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида ечиб олиши керак. Ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхонадан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилиши ва таъминотчи корхона ва Бюро ходимлари ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ўрнатилиши белгиланган.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2019 йилдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сон қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган “Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг”ги Маъмурий Регламенти)
Агар Сизда мазкур ҳолат юзага келадиган бўлса унда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ёки 1159 қисқа рақами ишонч телефони орқали мурожаат этишингиз сўралади.
133,993