8 декабрь -Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
Навоий вилояти
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий тузилмаси ҳамда “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Навбаҳор тумани ХМБ ҳамкорликда Конституция қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Навбҳор туманидаги “Кескантерак” МФЙ аҳолиси ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида хабардор қилиниб, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими, дори воситаларининг чакана савдоси масалаларида амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомиллар ҳамда истеъмолчилик маданиятига оид нормалар юзасидан атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
7,835