Автомобилнинг хавфсизлиги барча тизимларнинг соз ҳолатда бўлишига боғлиқ. Булардан бири автомобилнинг бошқарувчи – руль ҳисобланади. Агар мазкур бошқарув тизимида ҳатто кичкинагина носозлик юзага келса, автомашина ғилдираги йўналишдан четлашиб кетиши мумкин. Бу инсонлар ҳаёти учун хавф туғдириши, йўл-транспорт ҳодисаси хавфини келтириб чиқариши мумкин
Ғаллаорол туманида яшовчи К.Р. 2020 йилнинг апрель ойида “Жиззах авто-савдо” МЧЖдан “Cobalt” русумли автомобиль харид қилиб шундай ҳолатга дуч келди. Янги автомобиль ҳайдаб кўрилганида унинг бошқариш – руль қисми яхши ишламаётгани маълум бўлди. Истеъмолчи бу носозликни бартараф этилиши бўйича биринчи навбатда мазкур МЧЖ масъул ходимига мурожаат қилди.Лекин тайинли жавоб ололмади.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишонч телефонига ҳуқуқини тиклаб берилишини сўраб жорий йилнинг 28 майида мурожаат қолдирди.
Агентликнинг Жиззах вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан “UzAuto motors” АЖ ва “Жиззах автосавдо” МЧЖга мурожаат бўйича хат юборилди.
Ҳолатни ўрганиш ва автомобиль камчилигини тузатиб бериш мақсадида “UzAuto motors” АЖ томонидан 2 нафар мутахассис инженер ажратилди.Мурожаат ҳудудий тузилма ходимлари ва мутахассилар билан икки кун давомида ўрганилди. Истеъмолчи К.Р. ҳам таклиф этилиб, “Cobalt” русумли автомобиль техник кўрикдан ўтказилди. Техник кўрикда ҳақиқатан ҳам автомобилнинг рулида ишлаб чиқаришдаги нуқсони борлиги аниқланди ва шу куннинг ўзидаёқ таъмирлаб берилишига эришилди.
106,733