Вилоят дорихона ва савдо соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, коммунал соҳа вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилган семинарда биринчи навбатда қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Мазкур тадбирда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан 2022 йилнинг 1-чорак якунлари сарҳисоби ҳам берилди.
Хусусан, ҳудудий тузилмага жорий йилнинг 1-чораги давомида фуқаролардан ва тадбиркорлардан жами 194 та ариза ва мурожаатлар келиб тушган, шундан, 62 таси уй-жой, коммунал соҳасига, 78 таси савдо ва умумий овқатланиш соҳасига, 30 таси алоқа ва ижтимоий хизматлар соҳасига ва 24 таси реклама ҳамда бошқа соҳага оид мурожаатлар тушган. Мурожаатларнинг 149 таси ижобий қаноатлантирилгани ва 128 405 000 сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилган ёки қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Семинар тадбир иштирокчиларининг қизиқарли савол-жавобларига бой бўлди. Мутахассислар томонидан қонун юзасидан тегишли тавсиялар бериб ўтилди.
8,545