Бугунги кунда дўконларда турли хил ўйинчоқларнинг кўплиги жуда ҳам ҳайратланарли.Расталарда сиз юмшоқ ўйинчоқлар ва чиройли дизайнерларга эга бўлган турли-туман ўйинчоқларни кўришингиз мумкин. Аммо фарзандингизга ўйинчоқ сотиб олаётганда унинг хавфсизлиги ҳақида асло унутманг.Сизни ва фарзандингизга ёққан ўйинчоқ соғлигингизга зиён келтирмаслиги учун аввало унга тегишли бўлган ҳужжатлар билан танишишингиз керак бўлади.
Ўзбекистонда болалар ўйинчоқлари сифатини тартибга солувчи асосий ҳужжат 2010 йил 14 октябрда тасдиқланган “Болалар соғлиги учун ўйинчоқлар хавфсизлигига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари”дир.
“Болалар соғлиги учун ўйинчоқлар хавфсизлигига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари”га мувофиқ, муомалага қўйилишидан олдин ўйинчоқлар гигиеник текширувдан ўтказилади ва уларгагигиеник сертификат ёки санитария-эпидемиология хулосаси берилади.Шунингдек, ўйинчоқлар маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш рўйхатига киритилган, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ: Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар белгиланган.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар қуйидаги ҳолларда:
сертификатлаштиришга тақдим этилмаган бўлса;
сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса;
агар сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган (бекор қилинган) бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши мумкин эмас.
МАН ЭТИЛАДИ:Қонунга хилоф тарзда мувофиқлик белгиси босилган маҳсулотларни реализация қилиш.
ЎЙИНЧОҚЛАР ХАРИДИ УЧУН СОТУВЧИДАН ҚАНДАЙ МАЪЛУМОТ ТАЛАБ ҚИЛИШИНГИЗ КЕРАК?
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларитни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ сотувчи ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.
Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
товар (иш, хизмат) мажбурий талабларига мувофиқ келиши шарт бўлган норматив ҳужжатнинг номи;
товар (иш, хизмат)нинг асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, ўзига хос хусусиятлари рўйхати;
баҳоси (тарифи) ва сотиб олиш шартлари;
(айрим турдаги товарларнинг ишлаб чиқарилган санаси;
ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафиллик мажбуриятлари;
товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари;
товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати ва ушбу муддат тугаганидан кейин истеъмолчи нима ишлар қилиши зарурлиги, шунингдек бундай ишларни бажармаслик натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;
ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг номи ва мулкчилик шакли, рўйхатга олиш ва лицензия гувоҳномасининг номери;
ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ҳамда улар истеъмолчидан даъво қабул қилишга ваколат берган, шунингдек, таъмирлашларини бажарадиган ва техникавий хизмат кўрсатадиган корхоналарнинг манзиллари;
товарларни сақлаш, хавфсиз утилизация қилиш усуллари ҳамда қоидалари.
Сертификатланиши шарт бўлган товар ҳақида истеъмолчига унинг сертификатланганлиги тўғрисида маълумот тақдим этилиши лозим.
Товар (иш, хизмат) ҳақидаги зарур ахборотнинг йўқлиги бундай товар (иш, хизмат)ни реализация қилиш маълумот берилгунга қадар тегишли давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси бўйича тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.
ЎЙИНЧОҚ ТАНЛАЁТГАНИНГИЗДА ҚУЙИДАГИЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ ЗАРУР: · Шакли: болага шикаст етказиши мумкин бўлган ўткир чиқадиган қисмлар, бурмалар ва ўткир бурчакли бўлмаслиги керак;
- Ранги: табиий рангга иложи борича яқин бўлиши керак, аксинча ғайритабиий ранглар боланинг ҳақиқий дунё ҳақидаги ғоясини бузиши ва уни қўрқитиши мумкин;
- Ҳиди: доимий ва ёқимсиз бўлмаслиги керак;
- Кўрсатма: унга кўра харид қилишдан олдин ўрганиб чиқиш керак. Кўрсатма ўйинчоқнинг ўзида ҳам, ўрамида ҳам, ёрлиғида ёки қўшимчалар шаклида ҳам қўлланилиши мумкин.
- Огоҳлантириш ёзуви: ўйинчоқдан хавфсиз фойдаланишнинг махсус қоидаларинни кўрсатади;
- Мавзулар: бола руҳиятига хавф туғдирмаслиги зарур;
- Реализм: ҳақиқий ҳайвонлар, одамлар, нарсалар ва шунга ўхшаш нарсаларга ўхшаш ўйинчоқларни сотиб олиш, болага улар ўртасида ўхшашликни билишга ёрдам беради;
- Овоз: ҳар қандай ҳолатда эшитганда шовқин бермайдиган ва болани қўрқитмайдиган бўлиши керак;
- Сифати: ўйинчоқ ва унинг таркибий қисмлари, шу жумладан, маҳкамлагичлар, ўйинчоқ ўйнаганда юзага келадиган механик зўриқишларга бардошли бўлиши, бузилмаслиги ва истеъмол хусусиятларини сақлаб қолиши керак.
ФАРЗАНДИНГИЗГА ЎЙИНЧОҚ МАЪҚУЛ БЎЛМАДИ, УНИ АЛМАШТИРИШ МУМКИНМИ?
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларитни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқИстеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли. Бу талаб болалар ўйинчоғига ҳам татбиқ этилган.
ҚЎШИМЧА – сифатли электрон ўйинчоқлар эса қайтариб олинмайди ва алмаштирилмайди.
СОВҒА СИФАТСИЗ ВА КАМЧИЛИКЛАРГА ЭГА БЎЛСА-ЧИ?
Ўзбекистон Республикаси 75-сонли қарори Чакана савдо қоидалари (13.02.2003)нинг 29-бандида ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан :
- айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштиришни;
- харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштиришни;
- харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини;
- товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилишини;
товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланишини талаб этишга ҳақлидир.
- Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Агар сотувчи (ишлаб чиқарувчи) юқоридаги талаблардан бирини бажаришни рад этса, Сиз Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишингиз мумкин!
82,288