Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мунтазам равишда ижтимой тармоқда мониторинг ишларни амалга ошириб келмоқда. Жорий йилнинг 15 февраль куни Facebookдаги гуруҳдан бирида Тошкент шаҳрида яшовчиси ўзи билан содир бўлган ачинарли воқеага ёрдам сўраб, мурожаатини жойлаштирган. Постда келтирилган маълумотларга кўра, истеъмолчига фарзандлари совға сифатида Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик агентлигидан Дубай шаҳрига тур сотиб олишди. Тур 2021 йил декабрь ойларида брон қилинган, аммо саёҳатга бир кун вақт қолганда истеъмолчининг ПЦР-тест таҳлил натижалари мусбат чиқади.
Шу сабаб тур агентликка саёҳатни амалга оширишнинг иложи йўқлиги ва унга тўланган 25 млн. 280 минг сўм (2 330$ АҚШ) миқдоридаги маблағни қайтариб беришларини сўрайди. Аммо бир неча маротаба мурожаат қилганига қарамай, муаммо ҳал бўлмаганлиги сабаб ижтимойи тармоқда ўз мурожаатини қолдиради.
Агентлик мутахассислари мурожаатни батафсил ўрганиш мақсадида биринчи навбатда истеъмолчи билан боғланишади, сўнг туристик хизмат кўрсатувчи фирма ходимларига Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонуннинг 21-моддаси талаблари тушунтирилди. Қонунга кўра, сотувчи (ижрочи) истеъмолчидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас. Шуниндек товарни қайтариб олиш, ишни бажаришни ва хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйиш муносабати билан истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим (Қонуннинг 12-моддаси).
Истеъмолчи узрли сабабларига кўра (касал бўлган ва тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд) тур саёҳатини амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги унга тўланган маблағни тўлиқ ҳажмда қайтариб берилишига эришилди. Икки кун ичида муаммоси ижобий ҳал этилган истеъмолчи Агентликка ўз миннатдорчилигини билдирди.
9,719