Ижтимоий тармоқда https://www.facebook.com/groups/127663087931436/posts/933417080689362/ (19.01.2022) “МАКРО САВДО ТАРМОҒИ ИЛТИМОС, ТУШУНТИРИШ БЕРИНГ!!! Макро савдо тармоғи магазинидан прилавкада 3990 сўм ёзиб қўйилган 0,33 л. шиша қадоқдаги “черноголовка” ичимлигидан 5 дона олдим ва кассага бордим. Кассир менга ҳар бир дона ичимликни 7990 сўмдан ҳисоблаб чек чиқариб берди. Нега қиммат ва прилавкадаги нарх билан нега тўғри келмаслигини сўрасам арзирли ва ишонарли бирор бир жавоб берилмади” мазмунда пост қолдирилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан мазкур постда келтирилган ҳолатни ўрганиш жараёнида Наманган вилоятида фаолият юритувчи “МАКРО” дўконидан истеъмолчи «ПК Аквалайф» МЧЖ ишлаб чиқарувчи (Россия давлати)га тегишли 33 л. шиша қадоқдаги 5 дона «Черноголовка Дюшес» лимонадини 39 950 сўмга харид қилгани маълум бўлди. Пештахтадаги нарх ёрлиғида «Master Global Plyus» МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси) томонидан ишлаб чиқарилган пластик идишли «Черноголовка Тархун» лимонадининг 3 990 сўмда 0,5литрлик нархи кўрсатилган.
Жумладан, бу икки ичимлик одатда битта пештахтада ёнма-ён жойлаштирилган, аммо сотув кунида «Черноголовка Тархун» маҳаллий лимонад бўлмаган ва номаълум сабабларга кўра унинг бўшаган ўрнига «Черноголовка Дюшес» (Россия давлати) лимонади жойлаштириб юборилган. Аммо савдо шохобчаси томонидан нархномага эътибор қаратилмаган. Бу билан товарнинг кассадаги нархи билан пештахтадаги нарх ўртасида номувофиқлик юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ нархнома қўйилган товарлар ҳамда товар (иш,хизматлар) ҳақида келувчилар эътиборига ҳавола этиладиган маълумотт тегишли шартномани тузиш учун таклиф деб ҳисобланиши аниқ белгилаб қўйилган.
Агентликнинг ҳолат юзасидан ўрганишлари давомида истеъмолчини топишнинг имкони бўлмади. Шу сабабли камчиликлар жойида бартараф этилган. Агарда истеъмолчи маҳсулотни сотиб олганлигини исботловчи ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибда Агентликда мурожаат қолдирган тақдирда савдо дўконига қонуний чора кўрилиб, ортиқчяа олинган маблағ қайтарилишини маълум қиламиз.
9,869