Жорий йилнинг 22 июнида ижтимоий тармоқда (https://www.facebook.com/groups/403791810359120) Қизириқ туманида Зарбдор маҳалласида яшовчи фуқаро туманда янги қурилаётган уйлардан кредит асосида квартира сотиб олгани, бироқ қурувчилар квартира ишларини тугатмай чала ҳолда ташлаб кетганидан шикоят қилиб пост қолдирган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан мазкур муаммони жойга чиққан ҳолда батафсил ўрганиш ўтказилди. Ўрганишларда ҳақиқатан ҳам мазкур уй таъмирлаш ишлари охиргача етмагани аниқланди, қурилиш жараёнида юзага келган чиқиндиларга тўла эканлиги маълум бўлди. Мазкур янги уй “Qiziriq Binokor” МЧЖ томонидан қурилганг бўлиб, истеъмолчи мурожаатида кўрсатилган барча камчиликлар: таъмирлаш ва тозалаш ишлари охирига етказилди ҳамда фойдаланиш учун истеъмолчига топширилди.
Истеъмолчи минатдорчилик билдирди.
5,763