“Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги” Низомга асосан энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган ва улангандан сўнг таъминотчининг ваколатли ходими Бюро вакили ҳамда истеъмолчи иштирокида энергия ресурсларининг ҳисобга олиш прибори ўрнатилганлиги тўғрисида уч нусхада далолатнома тузади.
Далолатнома таъминотчининг ваколатли ходими, Бюро вакили ва истеъмолчи томонидан имзоланади, бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилади, қолган нусхалари таъминотчи ва Бюрода қолади деб кўрсатилган.
(Ўзбекистон Республикаси “Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3005) қарори иловасига асосан тасдиқланган “Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 19-бандига асосан)
Агар Сизда мазкур ҳолат юзага келадиган бўлса унда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ёки 1159 қисқа рақами ишонч телефони орқали мурожаат этишингиз сўралади
175,614