Агентликнинг Хоразм вилояти ҳудудий тузилмасига истеъмолчилардан ҳисобот даврида 218 та мурожаатлар келиб тушган.
Улардан 104 таси уй-жой коммунал ва транспорт хизматлар, 62 таси савдо ва умумий овқатланиш, 43 таси алоқа ва ижтимоий хизматлар, 9 таси реклама ва бошқа соҳаларга тўғри келади.
Шундан, веб-сайтлар орқали 55 та, Агентлик ишонч телефони орқали 80та, 7 таси сайёр қабуллар давомида, 76 таси тўғридан-тўғри ҳудудий тузилмага келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг ўрганиш натижасида 23 млн 549 минг сўм миқдорида маблағ истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ҳудудий тузилма томонидан 2022 йилнинг 1-чораги давомида жами 9 та ҳолатда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишлар қўзғатилган.Қўзғатилган ишлар асосан савдо ва хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича қўзғатилиб бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериб келинмоқда. Бунинг натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 86.0 млн. сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Коммунал соҳада, суюлтирилган газнинг аҳолига ўз нархларида ҳамда ўз вақтида етказиб берилиши юзасидан Урганч ва Хонқа туманида ўтказилган ўрганишда аҳолига суюлтирилган газнинг белгиланган нархларда нақд пулсиз тўловлар яъни махсус пластик карточкалар орқали етказиб берилаётганлиги, белгиланган миқдорда ўз вақтида етказиб берилаётганлиги маълум бўлди. Шунингдек, назорат тарозилари орқали ўлчаб кўриш ҳамда аҳоли билан суҳбат давомида маиший газ баллонлари ичида чўкинди (газолин) қолмаётганлиги маълум бўлди.
Табиий газдан суюлтирилган газга ўтказилган 62 981 нафар истеъмолчининг 2443.6 минг сўмлик олгидор қарзларини қайтариш ёки суюлтирилган газ учун тўлов сифатида қабул қилиниши бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, ҳудудий тузилма томонидан, сув таъминоти ва оқова сув хизматлари, иссиқлик таъминоти хизматлари, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрасатувчи ташкилотлардан, улар томонидан кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифида банк хизматлари харажатлари инобатга олинганлиги ҳамда ҳар бир коммунал хизмат тури бўйича истеъмолчилар томонидан тўланган тўловларни банклар кесимида таҳлил қилиш юзасидан вилоят ҳудудида фаолият юритувчи 12 та тижорат банклари ҳамда иссиқлик таъминоти, сув таъминоти корхонаси, маиший чиқинди ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлардан маълумотлар олинган бўлиб, бугунги кунда ушбу маълумотлар юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари давом эттирилмоқда
Бундан ташқари, вилоят ҳудудида электр энергиясининг узоқ вақт ўчирилиши юзасидан иссиқлик энергиясида бўлган узилишлар бўйича жами 729 та истеъмолчи аниқланиб, ушбу истеъмолчилар фойдасига фойдаланилмаган иссиқлик энергияси учун 1 277, 5 минг сўм тўлов қайта ҳисоб китоб қилинишига эришилди.
Рекламани тартибга солиш борасида вилоятимиздаги маҳаллий телевидения ва телеграмм каналларида тарқатилган биологик фаол қўшимчалар малҳамлар, суртмалар, балзамлар, дамламалар, шифобахш маданли сувлар, шифобахш озиқлантириш маҳсулотлари ва бошқа даволаш перепаратлари (оздирувчи, семиртурувчи) билан боғлиқ бўлган маҳсулотлар рўйҳати шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматидан ва Республика халқ табобати илмий-амалий марказларидан ҳам хулосалар олинди.
Вилоят ҳудудида рўйхатдан ўтган телеграм мессенджерида жорий йилнинг1-чорагида, хусусан https://t.me/XORAZMLIKLAR телеграм каналида берилган рекламалар юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилиб, БАД маҳсулотлари рекламаси жойлаштирилиши ҳолати кузатилиб, телеграм канали админига Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлари тушунтирилиб телеграм ижтимоий тармоғида жойлашган биологик фаол қўшимчалар рекламаси олиб ташланиб қонун бузилиш ҳолатлари бартараф қилинди.
Шунингдек, 1-чорак давомида жами 69 та ташқи реклама конструкцияларнинг ҳолати кўздан кечирилиб, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан ҳужжатсиз ва ўзбошимчалик билан ўрнатилган 6 та ташқи реклама конструкцияси демонтаж қилинди ва 10 тасидаги техник камчилик бартараф қилинди.
6,447