Сир эмаски, дунёнинг ҳар бир ошхонасидан ўз ўрнини топган хамиртуруш маҳсулотларига талаб юқори. Баъзилар бундай талаб кўплигидан фойдаланган ҳолда асл маҳсулотларни қалбакилаштиришга ҳаракат қилишади. Шунинг учун бугунги кунда савдода сохта хамиртурушларни сотиш ҳолатларини тез-тез учратиш мумкин.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига “Central Asia Distribution” МЧЖнинг расмий вакили – дистрибьютори мурожаат қилиб, республика ҳудудида
«Angel Дрожжи хлебопекарные сухие активные»
«Angel разрыхлитель теста»
«Angel Дрожжи хлебопекарные сухие инстантные»
«Дрожа Baker Dream» савдо белгиси остидаги маҳсулотларнинг қалбакилаштирилган нусхалари сотилаётганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатга қарши курашишда амалий ёрдам берилиши, шунингдек, компания савдо шохобчаларида қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилишини сўради.
Агентликнинг ҳудудий тузилмалари томонидан аҳолини сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида бозорлар ва савдо дўконларида контрафакт хамиртуруш маҳсулотларини аниқлаш юзасидан 64 та мониторинг кузатувлари амалга оширилди. Мониторинг натижасида Агентлик томонидан 54 та ҳолатда (85 фоизида) маҳсулотнинг қалбаки нусҳалари сотилаётгани маълум бўлди. Агентлик мутахассислари аниқланган ҳолатлар юзасидан савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида маҳсулотларнинг мавжуд ҳолатларда унинг юридик шахс номи ва савдо шохобча жойлари қайд этилиб, сўнг мутасадди ташкилотларга зарур чораларни кўриш учун маълумотнома тақдим этилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби қалбаки хармиртуруш маҳсулотларининг нархи арзонлиги сабаб сотуви кўпамоқда ва харидорларни ўзига жалб қилмоқда.
Аммо хамиртуруш бактериясининг бардошли эканлиги ҳақида истеъмолчи ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Аслида хамиртуруш ишлаб чиқариш махсус санитария-гигиена қоидаларига риоя этилган шароитда ишлаб чиқарилиши шарт. Акс ҳолда бундай маҳсулот инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши аниқ.
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЭЪТИБОРИГА: товарларни харид қилишдан олдин юқорида кўрсатилган қалбаки маҳсулотларнинг белгиларига эътибор бериш ва улар аниқланган тақдирда, бу ҳақда ваколатли назорат қилувчи органларга ёки Агентликнинг 1159 ишонч телефонига қўнғироқ қилиш орқали хабар беришлари мумкин.
Қонунга мувофиқ, истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
20,004