Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан шу вақтгача телевизион эфирдан рекламаси тушмай келаётган “GUANCHJOU MEDICAL OF CHINA” халқ табобати хусусий клиникасига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълумот берилгач, турли фикр-мулоҳазалар, баҳс-мунозаралар ҳамон давом этмоқда. Биз бу масалада Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бош мутахассиси:Саидбобурхон ЖЎРАЕВ.
— Ўзи аслида халû табобати йўналишига ихтисослаштирилган хусусий тиббиёт муассасасининг фаолияти учун қандай талаблар бор?
— “GUANGZHOU MEDICAL OF CHINA” МЧЖ хусусий тиббиёт муассасаси халқ табобати йўналишига ихтисослаштирилган бўлиб, бундай тиббий фаолият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган лицензияга эга бўлиши лозим. Бунда тиббий фаолиятни амалга оширишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва (ёки) халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган профилактика усуллари, диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиш ҳамда лиц
ензияловчи орган томонидан рухсат берилган доривор, дезинфекция ва зарарсизлантирувчи воситалар, лаборатория реагентларидан фойдаланиш – лицензиянинг асосий талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.
Шунга кўра, лицензиат (хусусий тиббиёт муассасаси) томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши юзасидан назорат лицензияловчи орган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги) томонидан амалга оширилади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг олдини олиш чоралари кўриб келмоқда.
— Агентликка úам мазкур клиника билан боüлиû шикоят ва мурожаатлар тушганми? Тушган бўлса, агентликнинг ўрганишларида нималар аниûланган?
— Агентликка 2021 йил ва 2022 йилнинг ўтган даврида “GUANGZHOU MEDICAL OF CHINA” МЧЖ клиникаси томонидан кўрсатилган тиббий хизматларга оид 6 та мурожаат келиб тушган. Уларни ўрганиш натижасида истеъмолчиларга 15,8 млн. сўм миқдордаги пул маблағлари тўлиқ қайтарилиши таъминланган.
Шунингдек, ушбу мурожаатларда қайд этилган ҳолатлар юзасидан “GUANGZHOU” клиникаси фаолиятига ваколат доирасида баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ахборот киритилган.
— Ҳозир халқ табобатига ихтисослашган тиббиёт клиникаларининг рекламалари роса кўпайиб кетган. Бундай рекламалар қонуний жиҳатдан қанчалик тўüри узатиляпти?
— Агентлик томонидан “Guangzhou Medical Of China” МЧЖ хизматларига оид рекламалар юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилган.
Хусусан, клиника хизматларига оид рекламалар бўйича соғлиқни сақлашнинг турли мутахассисларидан, “Республика халқ табобати илмий-амалий маркази” давлат муассасасидан олинган хулосаларга асосланган ҳолда реклама роликларига тегишли тузатишлар киритилиши таъминланган.
Шунингдек, Агентлик томонидан “Guangzhou Medical Of China” МЧЖ фаолиятида реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши аниқланиб, жамиятга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
Ўз навбатида, Агентлик истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида доимий равишда тегишли чора-тадбирларни кўриб боради.
ХАЛҚ ТАБОБАТИ ЎЗИ НИМА?
Бу борада истеъмолчилар нималарни билиши шарт?
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бош мутахассиси: Шаҳбоз ЗАРИПОВ.
— Ҳар бир инсон истеъмолчи сифатида бирор товар, маҳсулот ёки иш, хизмат сотиб олаётганда, эътибор қилиши керак бўлган жиҳатлар мавжуд бўлганидек, тиббий хизматлардан, хусусан, халқ табобати хусусий клиникаларига тиббий хизматлардан фойдаланишдан аввал аҳамият бериш ва билиш керак бўлган маълумотлар ҳам бор.
Авваламбор, халқ табобати ўзи нима деган саволга тушунча бериш ўринлидир.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3111-сонли Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида низомнинг 1-бандида шундай таъриф берилган:
Халқ табобати — аждодлар тажрибасига таянган, халқ урф-одатларида ўз тасдиғини топган анъанавий (маълум бир ҳудуд ёки миллатга хос бўлган профилактика, диагностика ва даволаш усуллари) тиббиётнинг тан олинган профилактика, диагностика ва даволаш усулларидир.
Мазкур бандда халқ табобатига қўшимча равишда қўшимча тиббиёт атамаси таърифи ҳам кўрсатилган бўлиб, унга кўра, қўшимча тиббиёт (Комплементар тиббиёт) — халқ табобатининг соғлиқни сақлаш амалиётида замонавий тиббиёт билан биргаликда қўлланиладиган умумэътироф этилган усуллари ҳисобланади.
Замонавий тиббиёт эса илмий асосланган ва клиник амалиётда ўз тасдиғини топган усул ва ёндашувлар билан касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволашга қаратилган расмий илмий билимлар ва амалий фаолиятлар тизими сифатида баён қилинган.
ЭНГ МУҲИМИ, ушбу Низомга кўра, оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмайди.
Шу билан бирга, билиб қўйиш керакки, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланишни лицензиялаш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади.
Қуйидагиларга эътибор беринг:
Халқ табобатидан фойдаланиш истагида бўлган истеъмолчилар қуйидагиларга ҳам эътибор қилишлари мақсадга мувофиқ. Жумладан:
☑ халқ табобати соҳасини тартибга солиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, халқ табобати усулида хизмат кўрсатиш бўйича фаолият учун лицензияси, клиника фаолиятига оид хизматлар ва нархлар, даволовчи ва консультация берувчи шифокорлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар мавжудлиги;
☑ халқ табобати шифокори халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатиш билан халқ табобати бўйича ихтисослашувдан ўтган ёки тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат берилган халқ табобати усуллари бўйича махсус курсларни тугатган бўлиши;
☑ халқ табобати мутахассиси одам анатомияси, физиологияси, фармакология, лаборатория ва инструментал диагностика, шунингдек биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг амалий кўникмалари бўйича махсус ўқув курсини тугатган бўлиши керак;
☑ халқ табобати усулида тайёрланган дориларнинг таркиби, инсон организмига таъсири, қўлланилиши, яроқлилик муддати, ишлаб чиқарувчи субъект номи ва манзили ҳақида тўлиқ давлат тилида ва шу билан бирга зарур бўлган ҳолларда бошқа тиллардаги таржимаси ҳам ифодаланган бўлиши;
☑ халқ табобати усуллари билан даволашнинг мақсадга мувофиқлигини белгилашда халқ табобати мутахассисининг тегишли шифокор билан маслаҳат қилиши мажбурий шарт ҳисобланиши;
☑ беморларни халқ табобати мутахассислари томонидан қабул қилиш, бемор шифокор кўригидан ўтгандан сўнг амалга оширилиши;
☑ болалар ва ҳомиладор аёлларга педиатр, умумий амалиёт ёки гинеколог шифокорнинг хулосаси мавжуд бўлганда халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатишга рухсат этилганлиги;
☑ тегишли шифокор беморга халқ табобати усулларини қўллаш бўйича кўрсатма ёки қарши кўрсатма тўғрисида ёзув киритиши шартлиги;
☑ халқ табобати усулларини қўллашга қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган тақдирда, шифокор беморнинг амбулатор картаси ёки касаллик тарихига ушбу усулларни қўллаш оқибатида бўлиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида унга маълумотлар бериши кераклиги;
☑ халқ табобати мутахассиси беморга қўлланилган халқ табобати усули ва ўтказилган муолажалар ҳақидаги маълумотларни беморнинг амбулатор картаси ёки касаллик тарихига ёзиб қўйиши керак.
Ҳар бир тиббий хизматлар истеъмолчиси юқорида кўрсатилган талабларни “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4, 5 ва 6-моддаларида белгиланган меъёрий қоидаларга асосан талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.
ХУЛОСА ЎРНИДА
Албатта, мазкур эслатмалардан воқиф бўлиш ҳар бир истеъмолчининг нафақат ўзи, балки оила аъзолари, яқинлари, дўст-танишларининг ҳам халқ табобатига эҳтиёжи тушганида юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчилик ёки соғлиги, молиявий ҳолатига зарар етишини олдини олишда муҳим ўрин тутади.
Барно МАДАЛИЕВА тайёрлади
9,024