Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар Ёшлар марказида ўтказилган “Масъулиятли молия” мавзусида семинар тренинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари учун фойдали ўтди.
Германиянинг давлатининг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти вакиллари томонидан тингловчиларга Европа Иттифоқи ва Германияда банкларни ташкил этилиш тарихи, ривожланиши, тараққиёти ҳақида, банклар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар, мижозлар билан ишлаш, улардан тушаётган мурожаатларни ҳал этиш тартиб-қоидалари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди. Асосий эътибор банклар фаолияти, улар хизматидан оқилона фойдаланишга қаратилди. Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига ташкилот вакили Никол Леончик томонидан тегишли жавоблар берилди.
6,324