биз айбдормасмиз, деганди сотувчилар
“Фарғона автомарказ” МЧЖдан сотиб олинган “SPARK” русумли янги автомобилининг амортизатори ишламаётганлигидан истеъмолчи таажжубга тушди. Ушбу ҳолат бўйича харидор аёл боши билан автомарказ ходимларига мурожаат қилса-да, аммо муаммо бир ойгача пайсалга солинган.
Шундан сўнг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилиб, жамият томонидан ҳуқуқлари поймол қилинаётганлигини билдириб, ҳуқуқи тикланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Агентликнинг Фарғона вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан мазкур МЧЖ ходимларига Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасида “Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса, ўн кун ичида бепул бартараф этиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш бериб ўтилди.
Автомарказ томонидан “SPARK” автомобилига 400 000 сўмлик янги амортизатор қўйилди.
Бир ҳафталик муддатда носозлик бартараф этилганидан истеъмолчи мамнун бўлди.
106,806