ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ:
– Электр энергия ҳисоблагичимизни қиёсловдан ўтказиш муддати келибди. Бу қандай амалга оширилади? Биз ишлаймиз, шу сабабли уларни ечиш ва ўрнатиш бўйича иш вақтларини билмоқчи эдик.
МУТАХАССИС ЖАВОБИ:
-Маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади
– Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходими сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида белгиланган шаклдаги далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорга топширилади, иккинчи нусхаси ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходимида қолдирилади.
– Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходими ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида белгиланган шаклда ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисида уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалайди. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.
Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади
ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ!!! Таъминотчи корхонасининг ваколатли ходими маиший истеъмолчилардаги энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ечиш ва ўрнатиш ишлари соат 8.00 дан 20.00 гача амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2019 йилдаги 698-сон қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий Регламенти)
101,458