Юнусобод тумани энергия ресурслари истеъмоли учун белгиланган тарифга мувофиқ ҳисоб-китобларни амалга оширадиган бўлди.
Ушбу электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг базавий нормаларини қўллаш бўйича жорий этилган эксперимент Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
19 июндаги 01-06/1-3465-сон баёнининг 25-бандига асосан тўхтатилди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида:
а) аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;
б) аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:
иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;
бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м;
в) аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:
базавий норма доирасида – белгиланган тариф бўйича;
базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар ошириш коэффициентини қўллаш жорий этилган эди.
110,771